Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

2300 АҚШ долларига хорижга ишга юбориш ҳамда виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

A A A
2300 АҚШ долларига хорижга ишга юбориш ҳамда виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.С. фуқаро Ж.Р.ни танишлари ёрдамида 2 300 АҚШ доллари эвазига Польша Республикаси орқали Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун юборишини ваъда қилиб, олдиндан виза ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Т. фуқаро Х.З.ни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига юбориш учун виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:36 30.09.2023. Ўқилди: 1693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!