Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

220 млн. сўмлик солиқ қарзлари ундирилди

220 млн. сўмлик солиқ қарзлари ундирилди

Бугунги кунда бюджетга солиқ ундирувлари бўйича суд қарорлари асосида маблағлар ундирилиб келинмоқда.

Хусусан, Мажбурий ижро бюросиниг Кармана туман бўлими иш юритувидаги туман ДСИнинг қарорига асосан қарздорлар “Яздонбахш” МЧЖдан 54 млн. 341 минг, “Махфират биби” ККдан 26 млн. 603 минг, “Навоий агро строй сервис” МЧЖдан 45 млн. 421 минг, “Дил-Дилдора” ХКдан 17 млн. 669 минг, “Шахриёр агроехпорт” МЧЖдан 46 млн. 35 минг, шунингдек, Кармана туман иқтисодий судининг қарорига асосан “Навоий агро сервис” МТПдан 30 млн. 309 минг сўмлик солиқ қарзларини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу ижро ҳужжатлари юзасидан давлат солиқ органлари фойдасига жами 220 млн. 378 минг сўмлик солиқ қарзи 28.04.2020 йилда ундириб берилди.

Бундай назорат тадбирлари карантинли даврда ҳам бюронинг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда.

Киритилди: 20:22 29.04.2020. Ўқилди: 2870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!