Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

22 нафар беморнинг кўзига сунъий гавҳар қўйилди

22 нафар беморнинг кўзига сунъий гавҳар қўйилди

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалида навбатдаги босқичда имтиёзли тарзда 22 нафар беморнинг кўзларига сунъий гавҳар қўйиш амалиётлари ўтказилди.

Мазкур юқори технологияли операциялар Давлат тиббий суғурта жамғармаси ҳисобидан ташкил этилди.

Жарроҳлик амалиётлари филиалнинг моҳир кўз жарроҳлари ҳамда малакали мутахассис Муроджон Темиров томонидан муваффақиятли тарзда бажарилди.

Шунингдек, 60 дан ортиқ бемор кўрикдан ўтказилиб, зарур тавсиялар берилди.

Филиал фаолиятидаги яна бир муҳим янгилик — бу шифо масканига янги "Як" лазер ускунасининг келтирилиши бўлди. Бу ускуна йўқлиги боис йилига глаукома ва катарактадан азият чекаётган 500 нафардан ортиқ бемор марказга юборилар эди. Эндиликда кўзнинг олдинги қисмида бажариладиган бу турдаги операциялар вилоятнинг ўзида, тиғсиз амалга оширилади.

Киритилди: 21:17 20.11.2023. Ўқилди: 876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!