Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

2050 йилда 1,2 миллиардгача одам яшаш жойини тарк этади – сабаб маълум

2050 йилда 1,2 миллиардгача одам яшаш жойини тарк этади – сабаб маълум

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори (ЖССТ) Тедрос Адханом Гебрейесус иқлим ўзгариши оқибатлари хусусида маълумот берди.

Унга кўра, 2050 йилга бориб айнан иқлим ўзгариши омиллари сабаб 1,2 миллиардга қадар одам яшаш жойини тарк этишга мажбур бўлади.

ЖССТ раҳбари таъкидлашича, иқлим бўҳрони бу – саломатлик инқирозидир. Бу муаммо, хусусан, мигрантлар соғлиғига кучли таъсир кўрсатади.

«Шу боис биз БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) ва истиқболдаги анжуманлар декларацияларига мигрантлар саломатлиги масаласи киритилишини талаб қиламиз», – деб ёзган Тедрос Адханом Гебрейесус.

Олимлар иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари ҳақида бонг уриб келмоқда.

Аввалроқ «Табиат ва одамлар» жамғармасининг иқлим бўйича эксперти Алексей Кокорин 2024 йил Ер учун метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкинлигини айтганди.

Америкалик олимлар эса бир неча йилдан сўнг Ғарбий Африка, Жанубий Осиё ва АҚШнинг Ўрта Ғарб минтақалари иқлим ўзгаришлари оқибатида инсон ҳаёти учун хавфли бўлиб қолади дея хулоса эълон қилган.

ЖССТ ҳисоботига кўра, 2030–2050-йилларда иқлим ўзгариши туфайли ҳар йили 250 минг киши бевақт вафот этади.

Киритилди: Бугун 14:56. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!