Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

2027 йилда давлат харажатлари 464 трлн сўмга етиши кутилмоқда

2027 йилда давлат харажатлари 464 трлн сўмга етиши кутилмоқда


Президент Шавкат Мирзиёев 2027 йилги Давлат бюджети лойиҳаси бўйича йиғилиш ўтказди.

Режага кўра, келгуси йил бюджет даромадлари 416 трлн сўм, харажатлари эса 464 трлн сўмни ташкил этади.

Ажратилиши режалаштирилган маблағлар:
▪️ таълим соҳасига — 114,3 трлн сўм;
▪️ соғлиқни сақлашга — 61,4 трлн сўм;
▪️ ҳудудлар инфратузилмаси, бандлик ва ижтимоий ҳимояга — 70 трлн сўм.

2027 йилда иқтисодий ўсиш 7 фоиз, инфляция эса 6 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда. Шунингдек, 65 млрд доллар хорижий инвестиция жалб этиш режалаштирилган.

Бюджет лойиҳаси муҳокамадан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади.

Киритилди: 16:40 16.11.2026. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар