2026 йилги Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) Ўзбекистонда ўтказилади. Комиссия аъзолари Ўзбекистон делегациясининг аризасини тасдиқлаган ҳамда IOI 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказилишини маъқуллаган.
Бу ҳақда рақамлаштириш вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.
Маълумот учун: жорий йилда “кучли бешлик”ка кирувчи фан олимпиадаларида ўқувчиларимиз жами 13 та медални қўлга киритди. Бу мамлакатимиз тарихидаги энг яхши кўрсаткич бўлди.