Бу ҳақда ушбу ҳудудда ўтказилган пресс-турда маълум қилинди, деб хабар беради @SputnikUzbek мухбири.
Қайд этилишича, 2025 йилнинг январ–июл ойларида Ўзбекистонга 7,4 млн дан ортиқ хорижлик келган, уларнинг 950 мингга яқини сайёҳлик мақсадида ташриф буюрган.
Туризм полицияси шу даврда:
🔸257 та хорижий делегация хавфсизлигини таъминлади;
🔸67,7 минг сайёҳга, асосан йўл кўрсатиш ва тиббий масалаларда ёрдам берди;
Бундан ташқари транспорт хавфсизлиги бўлинмалари 10 та жиноятни фош этди, 70 нафар бедарак йўқолган шахсни топди ва 405 та хавфли буюмни мусодара қилди.