Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

2026 йилда Хитой тажрибаси асосида 300 та маҳалла ҳудудида аҳоли билан кооперация орқали 107 мегаваттли қуёш станциялари ўрнатилади

2026 йилда Хитой тажрибаси асосида 300 та маҳалла ҳудудида аҳоли билан кооперация орқали 107 мегаваттли қуёш станциялари ўрнатилади

Аҳолининг муқобил энергия манбаларидан фойдаланишини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар жадал давом эттирилиши таъкидланди.

Янги йилда Хитой тажрибаси асосида 300 та маҳалла ҳудудида аҳоли билан кооперация орқали 107 мегаваттли қуёш станциялари ўрнатилади.

Мазкур ижтимоий лойиҳа кенг жорий этилиб, 30 мингта камбағал оилага “яшил” энергия кириб боради. Улар ўз эҳтиёжидан ортиқча электр энергиясини тармоққа узатиб, даромад топади.

Тадбиркорлар ҳам сув ресурсларидан унумли фойдаланиб, жорий йил 40 мегаваттли кичик ва микро ГЭСлар қуришди. Натижада 120 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва улар қўшимча даромад манбаига эга бўлди.

Кейинги йилда 65 мегаваттли кичик ва микро ГЭСлар барпо этилади. Ушбу лойиҳалар ҳисобига 80 мингта хонадонда электр таъминоти тубдан яхшиланади.

Киритилди: Бугун 13:45. Ўқилди: 231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!