Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

2026 йилда Ҳиндистондан Россияга камида 40 минг нафар меҳнат мигрантлари жалб этилади

2026 йилда Ҳиндистондан Россияга камида 40 минг нафар меҳнат мигрантлари жалб этилади

Бу ҳақда Россия президенти ҳузуридаги халқаро ташкилотлар билан алоқалар бўйича махсус вакил Борис Титов маълум қилди.

Титов Ҳиндистон ишчи кучи Россия иқтисодиётидаги кадрлар танқислигини тўлдириш учун асосий ресурслардан бири сифатида кўрилаётганини билдирган. Унинг келтиришича, сўнгги йилларда ҳиндистонлик мутахассисларга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ошган: 2022 йилда Ҳиндистон фуқароларига Россияда ишлаш учун қарийб 8 мингта рухсатнома берилган бўлса, 2024 йилда эса 36 мингга етган. 2025 йил учун Россия ҳукумати визали давлатлар учун умумий квотани қарийб 235 минг иш ўрнига белгилаган, шундан тахминан 30 фоизи – 71,8 минг ўрин айнан Ҳиндистон фуқаролари учун ажратилган.

Декабр бошида Владимир Путиннинг Ҳиндистонга ташрифи чоғида томонлар ишчи кучи масаласида келишув имзолаган. Ушбу келишув Ҳиндистон фуқароларини Россияга ишга жалб қилишни соддалаштиришга қаратилган. Бунгача Ҳиндистоннинг Санкт-Петербургдаги бош консули Нилам Рани келажакда Россияга 400 минг нафаргача ҳиндистонлик меҳнат мигрантлари юборилиши мумкинлигини айтганди.

Киритилди: 23:16 22.12.2025. Ўқилди: 313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!