Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

2025 йилгача Хитой 6G тармоғини синовдан ўтказади

A A A
2025 йилгача Хитой 6G тармоғини синовдан ўтказади

Хитойнинг энг йирик уяли алоқа операторларидан бири бўлган China Unicom раҳбари Лю Лихоннинг маълум қилишича, компания 2025 йилдан кечиктирмаган ҳолда 6G технологиясини синовдан ўтказишни режалаштирмоқда.

Ушбу ташаббуснинг мақсади 2030 йилгача Хитойда олтинчи авлод тижорат уяли алоқа тармоғини яратишдир.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, тармоқ фақат ёпиқ форматда ишлайди, яъни барча хоҳловчилар ҳам 6G технологиясидан фойдалана олмайди, аммо, ушбу ўн йилликнинг охирига қадар технологияни мамлакатда янада кенгроқ жорий этиш ва 6G тармоғини тижорат мақсадларида фойдаланишга топшириш жуда муҳим вазифа ҳисобланади.

Ушбу лойиҳа муаллифлари 2025 йилгача Хитойда олтинчи авлод уяли алоқа тармоғидан фойдаланишнинг энг дастлабки сценарийларини амалга оширишларини, бунинг натижасида мамлакат бу борадаги етакчи мавқеини сақлаб қолишини таъкидламоқда.

Киритилди: 05:58 30.03.2023. Ўқилди: 2085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!