Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

2025 йилдан Тошкентдан Иссиқкўлга поезд қатнови йўлга қўйилади

2025 йилдан Тошкентдан Иссиқкўлга поезд қатнови йўлга қўйилади

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар темирйўл транспорти бўйича кенгашнинг 81-йиғилиши доирасида «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ бошқарув раиси З.Нарзуллаев ва «Қирғиз темирйўли» давлат корхонаси раҳбари А.Сакиев ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида юк ташиш ҳажмларини ошириш ва тариф чегирмаларини қўллаш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, икки давлат ўртасида асосий юклар — кўмир, цемент ва бошқа маҳсулотларни ташишда «Темирйўлкарго» АЖ юк вагон паркларидан фойдаланиш ҳамда тарози хўжалиги объектларини таъмирлаш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар, шунингдек, 2025 йил ёзида «Тошкент-Балиқчи (Рибаче)» йўналишида туристик поездлар қатновини йўлга қўйишга келишиб олдилар. Бу йўналиш икки мамлакат ўртасида туризм алоқаларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлади ҳамда Иссиқкўл йўналишида сайёҳлар оқимини ошириш имконини беради.

Киритилди: 18:40 07.11.2024. Ўқилди: 1188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!