Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

2025 йилда Украинага берилган ёрдам 45 миллиард долларга етиши мумкин

2025 йилда Украинага берилган ёрдам 45 миллиард долларга етиши мумкин

Украина 2025 йилда тахминан 45 миллиард доллар ёрдам жалб қилиши мумкин, бу кенг кўламли уруш бошланганидан бери рекорд миқдор бўлади.

Бу ҳақда вазир Денис Шмигал Украина мудофааси бўйича "Rammshteyn" форматидаги алоқа гуруҳининг 32-йиғилишида ҳамкорларга қилган мурожаатида маълум қилган.

Мудофаа вазири иттифоқчиларга қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдириб, жорий йилда Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳажми рекорд даражага етганини таъкидлади.

Шмигал, шунингдек, Украинанинг 2026 йилдаги мудофаа эҳтиёжлари 120 миллиард долларни ташкил этишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, давлат бу маблағнинг ярмини ўз ресурслари билан таъминлашга тайёр, бироқ қўшимча 60 миллиард доллар халқаро ҳамкорлардан келиши кутилмоқда.

Шмигал келаси йил учун устувор вазифалар қаторига мудофаани барқарор ва башорат қилинадиган молиялаштиришни таъминлаш, ҳаво мудофаасини кучайтириш, Украина мудофаа ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлаш, ўқ-дорилар ва узоқ масофали ракеталар билан таъминлашни қайд этди. Бундан ташқари, вазир Украина Қуролли Кучларини самарали таъминлаш учун PURL механизмини амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 07:45. Ўқилди: 320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!