Аҳолини сифатли ва экологик тоза ёнилғи билан таъминлаш мақсадида Ўзенергоинспексия назорат-кимё лабораториялари томонидан нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича жойларда мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, 2025 йилда нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида 799 та АЁҚШ ва корхоналардан 2 289 та намуналар олинди.
Таҳлил натижаларига кўра, 247 та субъектда 8 млн 962 минг литр нефть маҳсулотлари давлат стандарт талабларига жавоб бермаслиги, яъни сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан маҳсулот сифатини тиклаш бўйича кўрсатмалар берилиб, унинг бажарилиши назоратга олинди.
❗️Унутманг! Техник регламент талабларига жавоб бермайдиган ва миёридан ортиқ заҳарли моддалар чиқишига олиб келадиган ёнилғи-мойлаш материалларини реализация қилганлик учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик мавжуд.