Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

2025 йил учун ижара тўловларининг минимал ставкалари белгиланди

A A A
2025 йил учун ижара тўловларининг минимал ставкалари белгиланди

Ижаранинг энг кам янги миқдорлари 2025 йил учун давлат бюджет тўғрисидаги қонун билан белгиланди.

Мазкур ставкалар жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан олинадиган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади.

Шу билан бирга, улар кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларига татбиқ этилади. Бундан яқин қариндошлар ўртасидаги тузилган шартномалар мустасно.

Ижарага бериладиган мол-мулк турлари ва ставкалар

1. Бинолар

Тураржой (ижара ставкаси умумий майдоннинг 1 кв. метри учун):

Тошкент: 28 000 сўм (+12%)

Нукус, вилоят марказлари: 13 500 сўм (+12,5%)

Бошқа аҳоли пунктлари: 5 500 сўм (+10%)

Нотураржой (ижара ставкаси умумий майдоннинг 1 кв. метри учун):

Тошкент: 45 000 сўм (+12,5%)

Нукус, вилоят марказлари: 26 500 сўм (+12,7%)

Бошқа аҳоли пунктлари: 11 000 сўм (+10%)

2. Автомобил транспорти учун ижара ставкалари

Енгил автомобиллар

(Йўловчилар ва багаж ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситалари):

1 та автотранспорт воситаси учун: 858 000 сўм

Микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари

1 та автотранспорт воситаси учун: 1 705 000 сўм

Киритилди: 14:00 03.01.2025. Ўқилди: 5137 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!