Брюсселда бўлиб ўтган “Рамштейн” форматидаги учрашувнинг якуний матбуот анжуманида берилган асосий баёнотлар:
— Буюк Британия Мудофаа вазири Жон Ҳилли Украинанинг иттифоқчилари Киевга 21 миллиард евролик ҳарбий ёрдам ажратишга ваъда берганини маълум қилди;
— Ҳилли Буюк Британия жорий йилда 4,5 миллиард фунт стерлинг (тахминан 5,3 миллиард евро) ажратишини билдирди. Мудофаа вазирининг таъкидлашича, бу рекорд даражадаги миқдор ҳисобланади;
— Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари Берлин 2029 йилгача Украинага ҳарбий ёрдам учун аввал ваъда қилинган ёрдамга қўшимча равишда яна 11 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратушини маълум қилди;
— Жон Ҳиллининг фикрича, 2025 йил Украинадаги уруш учун ҳал қилувчи давр бўлади, бу пайтга келиб Киевнинг иттифоқчилари ва уларнинг мудофаа саноати қўллаб-қувватлашни янада кучайтириши лозим;
— Украина Мудофаа вазири Рустем Умеров эса Европа Киевни мудофаа жиҳатидан қўллаб-қувватлашда Қўшма Штатлардан етакчиликни ўз қўлига олаётганини таъкидлади. Бироқ Умеров АҚШ ҳамон Киевнинг "асосий ҳамкори" бўлиб қолаётганини қайд этди.