Коррупсияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими бўйича 103 та давлат ташкилотининг (жумладан, 14 таси илк маротаба, 89 таси эса такроран) 2024-йилдаги фаолияти 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳолашдан ўтказилди.
Унга кўра, давлат ташкилотлари фаолиятинг самарадорлиги қуйидаги тоифаларга ажратилди:
▫️41 таси “яхши” – (81-100 балл);
▫️53 таси “қониқарли” – (55-80 балл);
▫️9 таси “қониқарсиз” – (55 баллдан паст).
Таҳлиллар кўрсатишича, бу йил рейтинг натижалари ўртача 73,8 баллни ташкил этиб, 2023-йилга нисбатан 4,9 баллга (95 та давлат ташкилоти томонидан ўртача 68,9 балл), 2022-йилга нисбатан эса 14,3 баллга (62 та давлат ташкилоти томонидан 59,5 балл) ошган.
Коррупсияга қарши курашиш агентлиги томонидан эълон қилинган баҳолаш натижаларига кўра энг юқори кўрсаткичлар:
➖ "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ – 96 балл;
➖ Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги – 95 балл;
➖ Марказий банк – 94 балл.
Энг паст натижалар:
➖ Агросаноатни ривожлантириш агентлиги – 9 балл;
➖ Ғазначилик хизмати қўмитаси – 17 балл;
➖ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги – 26 балл.