📝 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ – 199-сон Фармони қабул қилинди ( 2023 йил 23 ноябрь).
📌 Фармонга кўра, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда:
– Давлат буджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи (250 миллион сўмдан ошмаган) «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни ташкил қилиш учун «Очиқ буджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган «Менинг боғим» лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.
🏡 Шунингдек, ҳар йили «Энг яшил маҳалла» танлови ўтказилиб, натижалар бўйича ғолиб бўлган 14 та маҳаллага Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
✅ маҳалланинг тегишли жамғармасига дарахтлар экиш ва суғориш, «яшил жамоат парки»ни яратишга жами 500 миллион сўмдан ўтказиб берилади;
✅ ўзини ўзи бошқариш органларига хизматда фойдаланиш учун
1 донадан электромобил харид қилиш ва топшириш чоралари кўрилади.
✅2024 йилда ўрмон фондининг 1,5 минг гектар ер майдонларида касаначилик асосида кўчат етиштириш ишларини йўлга қўйиш орқали камида 10 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.
🌳Қолаверса, 2024–2026 йилларда Тошкент шаҳри атрофида жами 441 гектар майдонда «яшил белбоғ»лар барпо этилади.