Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.
Amnesty International ташкилотининг маълум қилишича, ўтган йили Эрон 997 кишини қатл қилган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, Эрон қамоқхоналарида нималар бўлаётгани номаълум бўлганлиги сабабли, қатл қилинганлар сони кўпроқ бўлиши мумкин. 2024 йилда 2023 йилга нисбатан 16 фоизга кўпроқ ўлим жазоси ижро этилган.
Маълумотларга кўра, қатл этилган 997 нафар одамдан 34 нафари аёллар, 9 нафари вояга етмаганлардир.