Бугунги кунда дунёдаги 16 фоиз компаниялар бутунлай масофадан туриб ишлайди. Шу билан бирга, ушбу форматни афзал кўрган ходимлар сони ҳам ортиб бормоқда. Аксарият иш изловчилар мансаб ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатга эришиш, ҳар куни идорагача кетадиган вақтни тежаш имкониятига эга бўлиш учун масофавий касбларни танламоқда. Онлайн ишлаётган ходимларнинг 77 фоизи уйда ишлаш орқали самарали натижаларга эришаётганини билдирган.
▪️Маълумотлар таҳлилчиси
Айни пайтда аниқ маълумотлар кўплаб соҳаларда, жумладан, банк, молия, тренинг, маркетинг, консалтинг ва савдоларда қўлланилади. Таҳлилчи маълумотларни тўплайди, қайта ишлайди ва уларни изоҳлайди. Бу соҳа эгалари учун компьютер ва интернет керак холос, масофадан туриб бемалол ишлаши мумкин.
▪️SMM мутахассиси
SMM бу Social Media Marketing ёки ижтимоий медиа маркетинг. Ушбу соҳа мутахассисларининг вазифалари маълум даражада маркетологларникига ўхшайди, фақат SMM менежерлари кўпроқ ижтимоий тармоқларда фаолият олиб боради.
▪️Дизайнер
Соҳа бир неча йўналишларга эга. UX дизайнери ((user experience) веб-сайтлар ва иловалар қулайлигига масъул ҳисобланади, UI дизайнери (user interface) веб-сайтларнинг ташқи кўриниши, товар ёки хизматларнинг визуал тасвирларини яратади. Бу вазифаларнинг бир қисмини нейрон тармоқлар бажариши мумкинлигига қарамай, 2023 йилда дизайн бўйича мутахассисларга талаб 1,7 баробар ошди.