2024 йил тарихдаги энг йирик сайловлар йили деб номланди. Бу йил дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатларида, жумладан, АҚШ, Мексика, Ҳиндистон, Покистон ва Индонезия каби аҳоли сони кўп давлатларда миллий сайловлар бўлиб ўтади. Бу сайловларда 2 миллиардга яқин сайловчи(дунё аҳолисининг тўртдан бир қисми) қатнашиши кутилмоқда.
Аnchor Change маълумотларига кўра, 2024 йил бўлиб ўтадиган сайловларнинг 75 фоизи эркин ёки қисман эркин дея таснифланади.
Ҳозирги кунда аҳоли сони бўйича дунёда 1-ўринда бўлган Ҳиндистон овоз бериш ҳуқуқига эга фуқаролар сонига кўра ҳам етакчи ҳисобланади. Шу сабабли мамлакатдаги сайлов йилнинг энг йирик сайлови бўлиши кутилмоқда.
2024 йилда Ўзбекистонда парламет сайлови ўтказилиши кутилмоқда.
Ушбу йилда Океания минтақасидаги Тувалу давлатида эса энг кам ўринли(16 депутат) парламент учун сайлов бўлиб ўтади.
Буркина-Фасода юз берган сўнгги давлат тўнтаришлари мамлакатда режалаштирилган умумий сайловларнинг ўказилишини шубҳа остига қўйди.
Минтақанинг яна бир сиёсий беқарор давлати Чадда парламент сайлови санаси 2024 йил октябрига белгиланишидан олдин бир неча марта ўзгартирилган. Чадда парламент сайлови билан бир вақтда бўладиган президентлик сайлови ҳам бўлиб ўтади.
Украина президенти Зеленский мамлакатда Россия босқинидан бери амалда бўлган ҳарбий ҳолат шароитида президентлик сайловини ўтказиш иложсизлигини маълум қилган.
Жорий йил ёзида Европа Иттифоқининг 27 давлати аҳолиси янги Европа парламенти депутатлари учун овоз беради.
Йилнинг энг муҳим сайловлари сифатида АҚШ ва Россиядаги президентлик сайловларини ҳам айтиб ўтишимиз керак.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, нотенг имкониятлар ва мухолиф номзодларнинг йўқлиги шароитида март ойида бўлиб ўтадиган сайловда Владимир Путиннинг ғалабаси шубҳасиздир.
2024 йилнинг ноябр ойида бўлиб ўтадиган Қўшма Штатлар президентлиги учун сайловда демократлар вакли, амалдаги президент Жо Байден ва республикачилар вакили, собиқ президент Доналд Трамп ўртасида кескин кураш бўлиши кутилмоқда.