Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

2024-2025-ўқув йилидан тест натижасидан келиб чиқиб, таълим йўналишларини танлаш мумкин бўлади

A A A
2024-2025-ўқув йилидан тест натижасидан келиб чиқиб, таълим йўналишларини танлаш мумкин бўлади

2023-йил 3-июл куни Президентнинг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–200-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга кўра 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб:

ОТМларга кириш имтиҳонларини топшириш “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади.

Умумтаълим фанларидан халқаро имтиҳон натижалари бўйича сертификатлар давлат ОТМга қабул қилишда инобатга олинади.

Бунда тан олинган халқаро сертификатлар рўйхати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарори билан тасдиқланади.

Киритилди: 15:32 10.11.2023. Ўқилди: 3030 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!