Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

2023 йилдан Қозоғистон мактабларида 12 йиллик таълимга ўтиш бошланади

A A A
2023 йилдан Қозоғистон мактабларида 12 йиллик таълимга ўтиш бошланади

Қозоғистонда 2023 йилдан бошлаб мактабларда 12 йиллик таълимга босқичма-босқич ўтиш режалаштирилган. Бу вақтга қадар Таълим ва фан вазирлиги давлат стандарти ҳамда ўқув дастурларини янгилайди, дея хабар берди вазир Асхат Аймагамбетов душанба куни вазирлик коллегиясида.

Аввалроқ вазирлик 2021 йилдан бошлаб Қозоғистон мактаблари 12 йиллик таълимга тўлиқ ўтиши керак бўлган режаларини эълон қилганди.

«Бунинг учун биз кўп иш қилишимиз керак. Хусусан, давлат стандарти, ўқув дастурлари ва намунавий ўқув дастурларини янгилаш лозим. Математика, информатика ва тиллар устувор фанларга айланади. Қозоғистон тарихи ва жаҳон тарихи бўйича ягона дарсликлар жорий этилади», - деди таълим ва фан вазири. 

Асхат Аймагамбетов, шунингдек, 2023 йилдан лотин ёзувини жорий этиш режалаштирилганини қўшимча қилди. 

Вазир барча минтақаларда болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча мактаблар видеокузатув билан 100 фоиз таъминлангани, ҳожатхоналарнинг 99 фоизи илиқ пол билан жиҳозланганини таъкидлади. 

Таълим муассасаларида болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ушбу чора-тадбирлар ўтган йили Тараз шаҳридаги мактабда содир бўлган фожиали воқеа билан боғлиқ. У ерда эркак киши мактаб ўқувчиси бўлган 12 ёшли қизни дарс пайтида ҳожатхонада зўрлаган. Ҳозирда у 25 йилга озодликдан маҳрум этилди. Шундан сўнг, мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистоннинг барча мактабларида кўчада жойлашган ҳожатхоналарни ёпиб ташлаш тўғрисида топшириқ берди.

Киритилди: 18:08 15.03.2021. Ўқилди: 2486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!