Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

2023 йилда маҳалла идораларининг 1733 нафар ходимига 6 миллиард 107 миллион сўмлик моддий ёрдам пуллари тўлаб берилди

A A A
2023 йилда маҳалла идораларининг 1733 нафар ходимига 6 миллиард 107 миллион сўмлик моддий ёрдам пуллари тўлаб берилди

2023 йилда маҳалла идораларининг 1733 нафар ходимига 6 миллиард 107 миллион сўмлик моддий ёрдам пуллари тўлаб берилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Саломов маълум қилди.

✅Шунингдек, Фонд томонидан 15 минг нафарга яқин фуқарога 6 миллиард сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди.

✅1885 нафар кам таъминланган оила фарзандларига 1 миллиард 82 миллион сўмлик, ижтимоий ҳимояга муҳтож 4 ярим мингга яқин юртдошларимизга эса 2 миллиард сўмдан кўпроқ моддий ёрдам ажратилди.

✅1287 нафар имконияти чекланган фуқароларга эса қарийб 1,5 миллиард сўмлик ногиронлик аравачалари, ортопедик маҳсулотлар ва эшитиш мосламалари олиб берилди.

✅Ўтган йилда фонд маблағлари ҳисобидан 466 маҳалла идорасига мебель ва компьютер жиҳозлари олиб берилди. Бунинг учун 2 миллиард 500 миллион сўмдан кўпроқ маблағ ажратилди.

Киритилди: 16:50 01.02.2024. Ўқилди: 722 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!