Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

2023 йилда энг кўп даромад олган спортчилар номи маълум бўлди

A A A
2023 йилда энг кўп даромад олган спортчилар номи маълум бўлди

«Sportico» журнали 2023 йил якунлари бўйича энг кўп даромад оладиган 100 нафар спортчи рейтингини тузиб чиқди.

«Репорт» хабарига кўра, биринчи ўрин Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» футбол жамоасининг португалиялик футболчиси Криштиану Роналдуга насиб этди.

2023 йилда футболчи 275 миллион доллар (ҳомийлардан 60 миллион доллар – Эслатма) ишлаб топган.

Гольфчи Жон Рамнинг даромади Роналдуникидан 72 миллион долларга кам. 2023 йилнинг энг бадавлат спортчиларининг дастлабки учлигини «Интер Маями» ҳужумчиси, аргентиналик Лионел Месси банд этган. Амалдаги жаҳон чемпиони бир йилда 130 миллион доллар ишлаб топган.

Sportico'нинг энг яхши 10 та рейтинги қуйидагича:

Криштиану Роналду (футбол) – 275 миллион доллар

Жон Рам (гольф) - 203 миллион доллар

Лионел Месси (футбол) – 130 миллион доллар

Леброн Жеймс (баскетбол) – 125,7 миллион доллар

Килиан Мбаппе (футбол) – 125 миллион доллар

Неймар (футбол) – 121 миллион доллар

Стивен Карри (баскетбол) – 98,9 миллион доллар

Жаннис Андетокумпо (баскетбол) – 88,4 миллион доллар

Кевин Дюрант (баскетбол) – 86,9 миллион доллар

Патрик Маҳомес (Америка футболи) – 84,3 миллион доллар.

Киритилди: 08:04 09.02.2024. Ўқилди: 48645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!