Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

2023 йилда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан 130 дан ортиқ малака ошириш курси ташкил этилган

A A A
2023 йилда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан 130 дан ортиқ малака ошириш курси ташкил этилган

2023 йилда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан 130 дан ортиқ малака ошириш курси ташкил этилган.

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Агентлик ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълум қилди.

Ушбу курсларга вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ҳокимликларда фаолият кўрсатаётган 17 мингга яқин давлат хизматчиси жалб этилди.

Янги тайинланган 48 нафар туман (шаҳар) ҳокимининг лавозимга киришиш (адаптация) жараёнини тезлаштириш мақсадида экспресс-тренинглар ташкил этилиб, уларда 287 нафар туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари ва 1 440 нафар ҳокимлик раҳбар кадрлари ва мутахассислари иштирок этди.

Салоҳиятли кадрлар резервига киритилган 1000 нафар номзод учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармаларида 2 ҳафталик стажировкаси ташкил этилиб, стажировка якунлари бўйича энг яхши натижа кўрсатган 247 нафар номзодлар вилоят ҳокими ўринбосари, туман (шаҳар) ҳокимларига 1 ой давомида дублёрлик қилди.

Жорий йилни иккинчи чорагидан барча бўғиндаги давлат фуқаролик хизматчилари “Давлат хизматига кириш”, “Давлат фукаролик хизматчисининг этикаси”, “Иқтисодий билим асослари” номли масофавий малака ошириш курсларида ўқитилади.

Киритилди: 11:58 16.02.2024. Ўқилди: 1133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!