Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

2023 йил ёзи: талабалар учун энг яхши иш таклифлари

2023 йил ёзи: талабалар учун энг яхши иш таклифлари

Оlx.uz сайтининг статистик маълумотларига кўра, ёз нафақат дам олиш мавсуми, балки вақтинчалик иш қидириш учун айни муддаодир. Aйниқса, келажакдаги ихтисослигига қарамасдан, таътил вақтида пул ишлаб олишни мақсад қилган ва пуллик амалиёт орқали иш тажрибасига эга бўлишни истайдиган талабалар учун бу ажойиб имкониятдир. Ушбу мақолада olx.uz платформасининг меҳнат бозори ва унинг вақтинчалик иш турлари бўйича ёзги таклифлар статистикаси, шунингдек, талабаларни ишга жойлаштириш бўйича қонунчилик стандартлари ҳақида сўз юритамиз.

Биз томонимиздан интернет-платформалари фойдаланувчилари ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, 2021–2022 йилларда респондентларнинг 68 фоизи веб-сайтлар туфайли бўш иш ўринларини топиб, ишга жойлашган.

Таъкидлаш жоизки, olx.uz электрон “меҳнат бозори” мунтазам янгиланиб туради. Иш берувчилар иш изловчиларга уларнинг сўровларига: фаолият соҳаси, турли хил иш турлари, иш тартиби, географик жойлашуви, иш ҳақи, таълим / профессионаллик / малака даражасига қараб иш таклиф қиладилар.

Шундай қилиб, 2022 йилнинг ёз мавсумида веб-сайтга 5 523 та вақтинчалик, 60 911 та доимий иш ўринлари, бандлик турлари бўйича 54 697 та тўлиқ ва 11 217 та тўлиқ бўлмаган иш ўринлари жойлаштирилган. 2021 йилнинг ёзида эса бу кўрсаткич нисбатан пастроқ: вақтинчалик 5250, доимий 56988, тўлиқ 52071 ва тўлиқ бўлмаган вақт учун 9947 та иш ўрни мавжуд бўлган.

2022-2021 йиллар давомида иш берувчилар рейтинги барқарор бўлиб, Тошкент йетакчи ўринни, туристик шаҳар сифатида Самарқанд иккинчи, Бухоро эса учинчи ўринни эгаллаган.

2022 йилда ёзги мавсумнинг ойлик иш ҳақи 180-200 минг сўмдан 30-35 миллион сўмгача, 2021 йилда эса 160 минг сўмдан 25-30 миллион сўмгача бўлган.

Мавсумий ишлар бўйича таклифлар рейтингига кўра, 2021-2022 ва 2020 йилларнинг худди шу даври учун Топ 10 таликдан: барлар/ресторанлар/овқатланиш, чакана савдо/сотув, ишлаб чиқариш/енергетика, қурилиш, хизматлар/маиший хизмат кўрсатиш, транспорт/ логистика, таълим, маркетинг/реклама/дизайн, уй хизматлари, тиббиёт/дорихона, IТ/телекоммуникация каби соҳалар ўрин олган.

Кўп сонли иш таклифлари, мавсумий тўлиқ бўлмаган иш вақти ёки доимий ишга жойлашиш истиқболлари билан бир қаторда, иш қидирувчиларнинг сохта иш берувчилар тузоғига тушиб қолиши хавфи ҳам мавжуд, афсуски, olx.uz сайти буни дарҳол аниқлай олмайди. “Журис” юридик стартап экспертлари/адвокатлари иш қидирувчиларга ҳушёр бўлишни маслаҳат берадилар. Olx.uz сайти улар билан биргаликда иш қидирувчилар учун ҳуқуқий эслатма тайёрлади (сақлаб олинг, қўл келади).

1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Меҳнат кодекси ва “Aҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонун асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар (МЕҲ) ҳисобланади. Бироқ бу борада Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг аҳолининг алоҳида тоифаларини иш билан таъминлашни тартибга солувчи ёки рағбатлантиришга қаратилган кўплаб қарорлари мавжуд.

2. Умумий қоидаларга кўра, расмий ишга 16 ёшдан бошлаб рухсат этилади - бу ёшдан бошлаб шахснинг меҳнат қобилияти бошланади. Бироқ, Меҳнат кодексининг 118-моддасида келтирилган истисно ҳолатига кўра, ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун 15 ёшдан бошлаб, 15 ёшгача эса маданий-кўнгилочар ташкилотларга ота-оналарнинг розилиги билан рухсат этилиши мумкин.

3. Меҳнат кодексига кўра, иш вақтининг уч тури мавжуд: нормал, қисқартирилган ва тўлиқ бўлмаган иш вақти.

Тўлиқ бўлмаган иш кунида, яъни қисқартирилган иш соатларида қуйидагилар ишлаши мумкин:

– 18 ёшга тўлмаган шахслар;

– I ва II гуруҳ ногиронлари;

– меҳнат шароитлари ноқулай бўлган жойда ишлайдиган шахслар;

– иши ҳиссий, ақлий ва асабий тарангликнинг кучайиши билан боғлиқ бўлган шахслар (масалан, шифокорлар ва ўқитувчилар);

– уч ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бири (васийси) (агар у буджет ташкилотида ишлаётган бўлса).

Ушбу тоифадагилар учун кундалик ишнинг максимал давомийлиги Меҳнат кодексининг 183-моддасида тавсифланган. Шунингдек, 186-моддада иш берувчи ходимни тўлиқ бўлмаган иш кунига ўтказиши шарт бўлган ҳолатлар мавжуд - бу тўлиқ бўлмаган иш куни ёки иш ҳафтаси ҳам бўлиши мумкин.

4. Ходим учун иш вақтининг нормал муддати (5 ёки 6 кунлик) иш ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлмаслиги белгиланган.

5. Меҳнат шартномаси ходим ва иш берувчи ўртасида, уларнинг мавқейидан қатъий назар, мажбурий равишда тузилади. Меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказишда меҳнат дафтарчаси ва меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар “Ягона миллий меҳнат тизимида” (http://mehnat.uz/) автоматик тарзда шакллантирилади. Ходимнинг меҳнат дафтарчаси автоматик равишда тўлдирилиши учун иш берувчининг меҳнат шартномасини тузиши ва у тўғрисидаги маълумотларни тизимга киритиши кифоя қилади.

6. Меҳнат шартномаси талабалар билан тузилган тақдирда, унинг тузилиш тартиби ўзгармайди. Aгар ходим 15-16 ёшда бўлса, ота-онанинг (васийнинг) розилиги талаб қилиниши мумкин.

7. Суҳбат ва/ёки ишга жойлашиш вақтида, биринчи навбатда, ариза берувчи иш берувчи билан барча асосий шартлар (иш ҳақи, иш жойи, иш ҳафтаси, таътил ва ҳ.к.) бўйича келишиб олиши ва ундан келишилган шартларни меҳнат шартномасига киритишни талаб қилиши керак. Бундан ташқари, талабалар университетга қайси кунларда кетиши кераклигини, кунига қанча вақт ишлашга тайёрлигини олдиндан муҳокама қилишлари ва иш жараёнида рухсат этиладиган чегараларни аниқ белгилашлари муҳимдир. Худди шу тарзда, ушбу шартларни шартномага киритишни талаб қилишлари керак. Талабалар умумий асосда ишга қабул қилинса, бошқа ходимларга нисбатан қўлланиладиган қоидабузарликлар талабаларга ҳам тегишли бўлиши мумкин. Ва бу ерда аҳамият бериш керак бўлган яна бир нарса: агар иш куни соат 19:00 гача давом этса ва талаба еттидан олдин ўқишга кетган бўлса, бу қонуний равишда ички тартиб-қоидаларнинг бузилиши сифатида баҳоланади ва ишдан бўшатиш учун асос бўлади.

Меҳнат кодексида талабалар ва олий ўқув юртини эндигина тамомлаганлар учун кўплаб кафолатлар мавжуд. Aсосийси, иш берувчидан меҳнат шартномасидаги барча шартларни ҳисобга олишни сўрашдан ёки иш жараёнида уларни амалга оширишни талаб қилишдан қўрқмасликдир.

8. Талабалар учун кўп ҳолатларда синов муддати белгиланиши мумкин. Бироқ, бу борада жуда кўп истиснолар мавжуд. Синов муддати қуйидаги ҳолларда тақиқланади:

– ходим аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига киритилганлиги;

– грант асосида ўқиган ва университетни тамомлаган кундан бошлаб 3 ой мобайнида ўз мутахассислиги бўйича ишга киришган олий ўқув юрти битирувчилари;

– ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларини битирган кундан бошлаб 1 йил мобайнида ўз мутахассислиги бўйича биринчи марта ишга қабул қилинган битирувчилар;

– 6 ойдан кам муддатга шартнома тузилган ходимлар;

– 18 ёшгача бўлган шахслар.

Юқоридагилар кўпроқ талабаларни иш билан таъминлаш ҳақида бўлиб, 129-моддада дастлабки синов муддати белгиланиши тақиқланган ишчиларнинг бир қатор тоифалари билан танишишингиз мумкин.

9. Вақтинчалик ёки доимий ишга жойлашиш учун ариза беришда сиз Меҳнат кодексининг 124-моддасига мувофиқ ҳужжатлар/маълумотномалар рўйхатини тақдим этишингиз керак (https://www.kadry.uz/article/177-perechen-dokumentov-pri-prieme -na-rabotu-v-2022-godu)

Маълумот учун:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Сенатининг Буджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,6 фоиздан 8,9 фоизга камайган. Ўтган йили 2,7 миллион киши доимий иш билан таъминланган бўлса, 4 миллион киши мавсумий ишларга жалб етилган. Aйтиш жоизки, 1,1 миллион ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг умумий сони 2 миллион кишидан ошди. (Муаллиф изоҳи: Ўз-ўзини иш билан таъминловчилар - даромад олиш учун мустақил равишда иш излаётган ва ишлаётган шахслар. Буларга репетиторлар, энагалар, курьерлар, дастурчилар ва бошқалар киради. Ўз-ўзини иш билан таъминловчилар фаолияти Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом билан тартибга солинади. 2021 йил 1 август ҳолатига кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун 68 та фаолият тури мавжуд. Aгар хоҳласангиз, бир вақтнинг ўзида улардан бир нечтасини танлашингиз мумкин. Aйни вақтда ушбу акт таҳрир қилинмоқда. https://lex.uz/docs/4849605)

ОAВ учун алоқа:

Зарнигор Усмонова

PR мутахассис

Телефон: +99890 03817 66

Киритилди: 12:04 26.06.2023. Ўқилди: 4590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!