Фаластин анклавининг соғлиқни сақлаш вазирлиги 2023 йил октябрь ойидан бери Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлган фаластинликлар сони 50 мингдан ошганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, 2023 йил октябрь ойидан бери Исроил тажовузи қурбонлари сони 50 021 кишига етган, яна 113 274 киши жароҳат олган.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторида 41 киши ҳалок бўлгани ва 61 киши жароҳатланганини маълум қилди.