Футбол ишқибозлари 2022 йилги Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида фақат битта шарт билан иштирок этишлари мумкин — улар коронавирусга қарши эмланган бўлиши керак. Бош вазир Холид бин Халифа бин Абдулазиз Ал-Тани ташриф буюрганлардан коронавирусга қарши эмлаш талаб этилишини айтди.
"Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати вақти келгунига қадар дунёнинг аксарият давлатлари ўз фуқароларини эмлаб бўлади", деди Ал-Тани.
У айни пайтда Қатар 2022 йил ноябр-декабрь ойларида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига ташриф буюрувчилар учун 1 миллион дозада вакцина бериш бўйича музокаралар олиб бораётганини аниқ айтди. Турнир қиш мавсумида ўтказилган тарихдаги биринчи мусобақа бўлади.