Бугун 31 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Аҳмад ал-Шараа Сурия муваққат ҳукумати президенти деб эълон қилинди

Аҳмад ал-Шараа Сурия муваққат ҳукумати президенти деб эълон қилинди

Бу ҳақда SANA давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Янги ҳукумат 2012 йилда Башар Асад даврида қабул қилинган Сурия конституциясини бекор қилди ва “Сурия инқилобининг ғалабаси” ҳақида эълон қилинди.

Бундан ташқари, Сурия муваққат ҳукумати армияни ва хавфсизлик хизматларини тарқатиб юборди. Уларнинг ўрнига фуқаролар хавфсизлигини таъминлайдиган янги идора ташкил этилади.

Шунингдек, Башар Асад бошчилигидаги БААС партияси ва “Миллий прогрессив фронт” коалицияси фаолияти тақиқланди. Бу тузилмаларнинг бошқа ном остида қайта тикланиши тақиқланади ҳамда уларнинг барча активлари давлат ҳисобига ўтказилади.

Маълумот учун, Аҳмад ал-Шараа (шунингдек, Абу Муҳаммад ал-Жулани номи билан танилган) “Ҳайъат Таҳрир аш-Шам” гуруҳи раҳбари бўлиб, у Башар Асад режимига қарши курашга етакчилик қилди.

Киритилди: 01:07 30.01.2025. Ўқилди: 1208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!