Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

2020 йилда сайёҳлар учун энг хавфсиз 10 та давлат

2020 йилда сайёҳлар учун энг хавфсиз 10 та давлат

Франция сайёҳлик суғурта компанияси 2020 йилда саёҳат қилиш учун энг хавфсиз 10 та мамлакатни аниқлади.

Экспертлар табиий офатлар, транспорт, соғлиқни сақлаш тизимларининг сифати, жиноятчилик ва терроризм таҳдиди даражаси тўғрисида маълумотларни тўплаган ва Швейцария 2020 йилда сайёрадаги энг хавфсиз мамлакат деб тан олинган.

У мукаммал соғлиқни сақлаш тизимига эга, зўравонликлар ва йўл-транспорт ҳодисалари кам, дея тавсифланган. Иккинчи ўринни Сингапур эгаллаган. Қайд этилишича, у биринчи ўринни олиши ҳам мумкин эди, лекин ҳаво тозалиги бўйича Швейцария ундан устунлик қилган.

Норвегия 2020 йилда дунёда энг хавфсиз учинчи давлат деб тан олинган. Тўртинчи ўринни Люксембург ва Кипр эгаллаган.

Ушбу рейтингдаги ўнталикдан, шунингдек, Исландия, Дания, Португалия, Финландия ва Япония ҳам ўрин олган.

Киритилди: 19:29 26.02.2020. Ўқилди: 3224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!