Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

2020 йил ранги маълум қилинди

A A A
2020 йил ранги маълум қилинди

Лок-бўёқ қопламаларининг премиал бренди Dulux 2020 йил рангини эълон қилди. Йил рангининг тақдимоти YouTube’да эълон қилинди.

“Dulux талқини бўйича 2020 йил рангини тақдим қиламиз: тонгги осмон билан келтирилган пастел яшил – “Осуда тонг” (Tranquil Dawn)”, дейилган роликка изоҳда.

Dulux сайтида таъкидланишича, бу рангни ҳордиқ ёки ўйин учун хоналарда ҳамда “ижод ва мазмун излаш”да қўллаш мумкин.

Февраль ойида" Pantone" халқаро тадқиқот институти талқини бўйича 2020 йил ранги кўк ранг бўлиши маълум қилинганди. Компания вице-президенти таъкидлаганидек, айнан денгиз ранглари бўлғуси дизайнерлик тўпламлари учун асосий илҳом манбаи бўлади.

Киритилди: 12:36 11.09.2019. Ўқилди: 3944 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!