Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

"200"рақамли "Малибу" жарима майдонига йўл олди

"200"рақамли "Малибу" жарима майдонига йўл олди

Фарғона водийсида рўй берган бир воқеа кўпчиликка сабоқ бўлса, ажаб эмас. Гап "Малибу" автомобилига 200 рақамини катта пулга қадаб олган, аммо банк кредитини тўлашдан қочиб юрганЭлёржон ҳақида кетмоқда.

Ҳақиқатан ҳам, кўчада "200" рақами қадаб олинган "Малибу"ни кўриб, кимнингдир ҳаваси келиши табиий. Аммо бу рақам ортида қандай қарздорлик яширинганини ким билади дейсиз? Элёржон машинасига чиройли рақам олиш учун пул топган бўлса-да, банкдан олган кредитини тўлашга келганда "пули йўқ"лигини баҳона қилган.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан Элёржоннинг қарздорлиги ундирилиши учун чоралар кўрилди. Унинг зиммасида Капитал банк фойдасига 336 550 000 сўм кредит қарздорлиги, 13 462 008 сўм давлат божи ва 1 875 000 сўм даво таъминоти мавжуд эди.

Натижада, қарздорнинг автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинди ва машина Фарғона шаҳрида аниқланиб, жарима майдончасига олиб кирилди.

Ташқи кўринишга алданиб қолмаслик керак. Чиройли рақамли машина миниб юришдан аввал, молиявий мажбуриятларни бажариш, қарзларни тўлаш муҳимроқ.

"200" рақамининг ўзига хос маъноси бўлиши мумкин, аммо ҳар қандай чиройли рақамдан ҳам вақтида тўланган қарз чиройлироқ кўринади. Рақам олгунча, аввал қарзни тўлаш керак.

Киритилди: 15:03 01.05.2025. Ўқилди: 695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!