Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

2 та вилоятда ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобуслар йўлга қўйилади

A A A
2 та вилоятда ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобуслар йўлга қўйилади



Таълим соҳаси давлатимиз эътибор марказидаги энг муҳим йўналишлардан саналади. Бу бежиз эмас. Чунки ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятли бўлиб камол топиши таълим муассасаларида яратилган шарт-шароитларга ҳамда таълим сифатига бевосита боғлиқ.

Шу нуқтайи назардан айтганда, 2024 йилги Давлат дастури лойиҳасининг асосий қисми таълим соҳасига қаратилган бўлиб, унда ушбу йўналиш 44 та мақсадни ўз ичига олган.

Биринчи мақсад — мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда болаларнинг тўлиқ қамровини таъминлаш бўлиб, бу борада аниқ чора-тадбирлар кўзда тутилмоқда.

Шу ўринда сифатли таълим беришда устозларнинг ўрни беқиёслигини алоҳида қайд этиш жоиз. Шу боис лойиҳада умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш шунингдек, ўқитувчиларни янги методикалар бўйича малакасини ошириш, 100 нафар педагогларни хориж давлатларига «Эл-юрт умиди» жамғармаси кўмагида, тасдиқланган режа асосида малакасини ошириш учун юбориш кўзда тутилгани эътиборга молик.

Олис ва чекка ҳудудларда тажриба синов тариқасида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобуслар йўлга қўйиш, шу орқали уларнинг хавфсиз ва қулай қатновини йўлга қўйиш ташкил этилиши ҳам айни муддаодир.

Бир сўз билан айтганда, Давлат дастури лойиҳасида белгиланган вазифалар юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлигини таъминлашда долзарб аҳамият касб этади. Айниқса, таълимга оид чора-тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда кенг имконият яратади.

Биз, депутатлар, ўз навбатида, дастуриламал ҳужжатда илгари сурилаётган ҳаётий ташаббус ва таклифларни қўллаб қувватлаган ҳолда уларнинг ижросини таъминлашда парламент назоратининг таъсирчан механизмларини татбиқ этиш орқали янада фаол иштирок этишимиз мақсадга мувофиқдир.

Киритилди: 18:10 05.02.2024. Ўқилди: 1566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!