Буни ҳамма ОТМ ўзи белгилайди. Тегишли қарорга кўра, иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабул қилиш тартиби — кириш имтиҳони шакли, баҳолаш мезонлари, имтиҳон ўтказиш муддатлари ОТМнинг хусусиятидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланади ва ҳар йили 1-июлгача олий ОТМнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
❗️ Демак, ҳамма ўзи 2-мутахассисликка ҳужжат топширган ОТМ билан алоқада бўлиб туриши керак.
Ҳамма ОТМ ўз имкониятидан келиб чиқиб имтиҳон ўтказса ҳам, якуний натижалар 30-августгача эълон қилиниши керак.