Бугун 28 октябрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

(+18) "Жодугарлик" учун бир аёлни зўрлаган ва ўлдирган эркак қатл этилди

(+18) "Жодугарлик" учун бир аёлни зўрлаган ва ўлдирган эркак қатл этилди

Қўшма Штатларда, 2001 йилда сеҳргарликда гумон қилган собиқ энгасининг уйига кириб, уни зўрлаган ва кейин ўлдирган Уильям Эммет ЛеКройга нисбатан ўлим жазоси ижро этилди, деб хабар берди CNN.

Нашр маълумотларига кўра, сеҳргарликда гумон қилиб, 30 ёшли Жоан Ли Тислерни ўлдирган ЛеКрой қотилликдан сўнг аёлнинг машинасини ўғирлаб, Канада билан чегарадош ҳудудга қочган.

Тергов давомида ЛеКрой Ли Тислерни энагаси сифатида уни болалигида жинсий зўрлаган шахс деб билишини айтган. Суд эркакни қатл қилиш учун яна муҳлат беришни рад этган. ЛеКрой сешанба куни организмига ўлдирадиган инъекция дозаси киритилгандан сўнг вафот этган.

Бу Қўшма Штатларда 2020 йил июлда мораторий бекор қилинганидан бери қайд этилган олтинчи қатлдир.

Киритилди: 22:59 23.09.2020. Ўқилди: 5996 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!