Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

17 майдан Саудия Арабистони "очилади"

17 майдан Саудия Арабистони "очилади"

Саудия Арабистони коронавируснинг янги турлари тарқалиши сабабли ёпилган чегараларини 17 майдан бошлаб яна очади ва ўз фуқароларининг бошқа давлатларга сафарларига чекловларни бекор қилади. Бу ҳақда Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги маълум қилди. 

“2021 йил 17 май соат 01:00дан бошлаб фуқароларнинг сафарларига чекловлар бекор қилинади ва бошқа давлатлар билан денгиз, қуруқлик орқали ва ҳаво алоқаси очилади”, деб айтилган хабарда.

Чекловлар 2020 йил 21 декабрдан бошлаб киритилганди.

Маълум қилинишича, ҳаракатланишга чекловларнинг бекор қилиниши подшоҳликнинг бир неча тоифадаги фуқароларига тааллуқли бўлади: бир ойдан кўпроқ вақт олдин коронавирусга чалиниб, соғайганларга; вакцина олганларга ва подшоҳликнинг бошқа давлатда коронавирусдан даволанишга кетадиган харажатларни қопловчи тиббий суғурта полисига эга 18 ёшдан кичик фуқароларига. Хорижликлар Саудия Арабистонига келгандан кейин 2 ҳафталик мажбурий карантинни ўташлари керак бўлади.

Киритилди: 04:00 03.05.2021. Ўқилди: 3664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!