Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

16 ёшга тўлган, лекин ҳали паспорт олмаган абитуриентлар ҳужжат топшира олмайди

A A A
16 ёшга тўлган, лекин ҳали паспорт олмаган абитуриентлар ҳужжат топшира олмайди

Мазкур йилда ОТМларга ҳужжатларни қабул қилиш онлайн шаклда Давлат тест маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади. Ушбу онлайн қабул тизими абитуриентларнинг фуқаролик паспортидаги жисмоний шахсларнинг идентификация рақами (ПиНФЛ) билан боғланади. Шу боис, ОТМларга ҳужжат топширишда 16 ёшга тўлган битирувчилар паспорт олишлари муҳим ҳисобланади. Бу ҳақда ҳуқушунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев маълум қилди.

Юртимизда карантин чекловлари жорий этилгани сабабли паспорт ёшига (16 ёш) етган 41 000 дан ортиқ битирувчилар фуқаролик паспортини ўз вақтида олиш имкониятига эга бўлмаган.

Халқ таълими вазирлиги ушбу битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат билан чиқиб, тезроқ паспорт олиш масаласида Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига мурожаат этишларини сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, онлайн қабул жараёнлари жорий йилнинг 20 июнь кунидан бошлаб 20 июль кунига қадар давом этади.

 

Киритилди: 16:23 17.06.2020. Ўқилди: 2942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!