Эртага янги танишув ва учрашувлар учун жуда қулай келади. Сиз одамларни ўзингизга магнит каби тортасиз, уйдан ташқарида яхши дўст ва фойдали танишлар орттирасиз. Бироқ арслонларнинг кайфияти бироз ўзгарувчан бўлиши мумкин, оилавий масалаларда мазкур бурж вакиллари жуда содда ва ёқимли бўлишлари фойда бермайди. Қариндошларингизни хафа қилмасликка ҳаракат қилинг, сиз учун ўта қадрли инсонлар учун бироз сабрли бўлиш зарар қилмайди. Севган инсонингиз билан муаммолардан қочиб қутула олмайсиз, бироз ён берсангиз, вазият изга тушиб кетиши мумкин.
Молиявий масалаларни ҳал этишда бироз эҳтиёткорроқ бўлинг: кутилмаган харидлар, омадсиз олди-сотдилар юз беради. Кўнглингизга яқин инсон билан бирор кўнгиочар масканга сайр қилишга боринг. Азартли ўйинлардан воз кесганингиз маъқул.