Дунёда ўлим жазосини ижро этиш сони 10 йил ичида энг юқори даражага етди – Amnesty International.
Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботига кўра, 2024 йилда дунёнинг 15 мамлакатида камида 1518 киши қатл этилган, бу ўтган йилга нисбатан 32 фоизга кўп ва 2015 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Қайд этилган қатлларнинг асосий қисми Эрон, Ироқ ва Саудия Арабистонига тўғри келади. Ҳисоботда Хитой, Шимолий Корея ва Ветнамдаги минглаб эҳтимолий ўлим ҳукмлари ҳисобга олинмаган, улар ҳақидаги маълумотлар махфийлигича қолмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳисоб-китобларига кўра, Хитой дунёда энг кўп инсон қатл қилинган давлат бўлиб қолмоқда.
Европада Беларус ўлим жазосини қўллайдиган ягона давлат ҳисобланади, бироқ ўлимга ҳукм қилинганлар сони ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмайди.