Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

15 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган Вестминстр талабасига чиқарилган суд ҳукми ўзгартирилди

15 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган Вестминстр талабасига чиқарилган суд ҳукми ўзгартирилди

Nemolchi.uz лойиҳасининг Telegram каналида 21 ёшли талаба йигит вояга етмаган 15 ёшли қиз билан танишиб, у билан жинсий алоқада бўлиб келгани ҳақида хабар берилди. Хабарга кўра, 2022 йил сентябрь ойи охирида у ўз хонадонига вояга етмаган қизни олиб келиб, у ерда жинсий алоқада бўлган.

Тошкент шаҳар суди ушбу ҳолат бўйича йигитга чиқарилган ҳукмни эълон қилди.

Унга кўра, Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 13 апрелдаги ҳукми билан судланувчи Ш. Х. (2003 йилда туғилган) ўтган йилнинг кузида вояга етмаган жабрланувчи Д. Ш. (2007 йилда туғилган) га нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноий ҳаракатларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) га асосан Ш. Х. ни 2022 йил 26 октябрь кунидан 28 октябрь кунига қадар ҳибсда сақланган 3 кунини ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштирган ҳолда чегириб ташлаш йўли билан ўташ учун 2 йил 11 ой 27 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилиб, унинг зиммасига

  • кафе, бар, ресторан ва бошқа кўнгилочар жойларга бормаслик;
  • оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
  • маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик ҳамда Тошкент шаҳри ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
  • жабрланувчи Д. Ш. билан кўришмаслик ва ҳар қандай усулда у билан суҳбатлашмаслик;
  • алкоголи ичимликлар истеъмол қилмаслик каби қўшимча тақиқлар (чеклашлар) юклатилган.

Чилонзор туман прокуратураси томонидан келтирилган протестга асосан ушбу жиноят иши Тошкент шаҳар судининг апелляция инстациясида кўриб чиқилиб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судининг 2023 йил 13 апрелдаги ҳукми ўзгартирилган.

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 майдаги ажрими кўра Х. Ш. нинг зиммасига 2023 йил 13 апрелдаги суд ҳукми ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг

  • назорат қилувчи органнинг рухсатисиз яшаш, иш ҳамда ўқиш жойини ўзгартирмаслик;
  • Интернет тармоқларидан фойдаланилмаслик каби тақиқлар (чеклашлар) қўшимча равишда юклатилган.

Мазкур ажримдан норози тарафлар Жиноят-процессуал кодексининг 498-моддаси (кассация тартибида қайта кўрилиши мумкин бўлган суд ҳукмлари, ажримлари) га мувофиқ Олий судга кассация тартибида шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин, - дейилади баёнотда.

Киритилди: 14:56 26.05.2023. Ўқилди: 8689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!