Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

14 май - ота-оналар хотирлаш диний тадбири туфайли вақтинчалик автобус йўналишлари ташкил этилади

14 май - ота-оналар хотирлаш диний тадбири туфайли вақтинчалик автобус йўналишлари ташкил этилади

Тошкент шаҳрида 14 май куни христианлик динининг ота-оналарни хотирлаш тадбирлари ўтказилиши муносабати билан 2 та вақтинчалик ҳаракатланувчи бир кунлик йўналишлар ташкил этилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати маълум қилди.

Йўналиш рақамлари қуйидагича:

  • К-1 — «Буюк Ипак йўли» метроси, Муҳаммад Юсуф (Доғистон) кўчаси — 3-сонли қабристон (Ўртасарой);
  • К-2 — «Қўйлиқ» деҳқон бозори — 3-сонли қабристон.

автобус, автобус йўналиши, автобуслар ҳаракати

автобус, автобус йўналиши, автобуслар ҳаракати

Иккала йўналиш учун жами 8 та MAN автобуслари ажратилади. Йўлкира ҳақи 5 минг сўм бўлади, автобуслар 7:00 дан 18:00 гача ҳаракатланади.

Бундан ташқари, 1-сонли қабристон (Боткин кўчаси) орқали ҳаракатланувчи 1, 14, 16, 21, 30, 80, 96-сонли йўналишларда ва 2-сонли қабристон (Дўмбиробод) орқали ҳаракатланувчи 17t, 98-сонли йўналишларда қатнов мунтазамлиги таъминланиши ва оралиқ интервал вақтларига риоя этилиши қатъий назоратга олинади.

Хабарда бу ҳаракат христианлик динига мансуб аҳолининг «транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш ва йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида» амалга оширилгани қайд этилган.

Киритилди: 23:45 13.05.2024. Ўқилди: 1267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!