Рақобат қўмитасига 2026 йилнинг 9 ойи давомида қурилиш сифати ва уйларнинг ўз вақтида топширилмаётгани бўйича фуқаролардан 1 700 дан ортиқ шикоят келиб тушган.
Мурожаатлар натижасида истеъмолчилар фойдасига қарийб 14,5 млрд сўм қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.
Қўмита 12 та ҳудуддаги 132 та қурилиш ташкилотининг улушли қурилиш шартномаларини таҳлил қилиб, қуйидаги камчиликларни аниқлаган:
🔹 77,3 фоиз шартномада бекор қилинганда пулни қайтариш муддати белгиланмаган ёки нотўғри кўрсатилган;
🔹 63,6 фоизида хонадон учун кафолат муддати йўқ;
🔹 59,1 фоизи асосан қурувчи манфаатларини кўзлаб тузилган;
🔹 54,5 фоизида кафолат даврида аниқланган нуқсонларни бартараф этиш мажбурияти белгиланмаган;
🔹 50,8 фоизида қурилиш кечиктирилганда қурувчи тўлайдиган пеня кўрсатилмаган;
🔹 33,3 фоизида уйни топширишнинг аниқ муддати йўқ;
🔹 30,3 фоиз шартнома давлат тилида эмас, рус тилида тузилган.
Шунингдек, айрим шартномаларда харидор шартномани бекор қилса, тўланган пулнинг 4–15 фоизини ушлаб қолиш, маблағни хонадон қайта сотилганидан кейингина қайтариш ва уй нархини бир томонлама ошириш каби шартлар ҳам аниқланган.
❗️Рақобат қўмитаси аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли идораларга таклифлар киритган.
Фуқароларга эслатма: янги хонадон сотиб олишда шартномани имзолашга шошилманг. Ундаги ҳар бир бандни диққат билан ўрганинг, зарур бўлса, ҳуқуқшунос билан маслаҳатлашинг.