Бугун 10 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

13 ёшли қизга шилқимлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди

A A A
13 ёшли қизга шилқимлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди

Тошкентда вояга етмаган қизга шаҳвоний шилқимлик қилган 78-автобус кондуктори 5 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди қарорида айтилди.

Қайд қилинишича, 43 ёшли Т.Б 12 ёшли қизчани ҳақорат қилган. Унга ҳар хил саволлар бериб, юзига тегиб, бошидан ўпмоқчи бўлган. У ҳозирда қилмишидан пушаймон экани, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини баён қилиб, суддан енгиллик беришни сўради.

Фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми (жинсий зўравонлик) билан айбдор деб топилди. Унинг 5 суткага озодликдан маҳрум қилиниши белгиланди.

Киритилди: 16:47 16.01.2025. Ўқилди: 1859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!