Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

13 млн сўм порани олмаган ИИБ ходимига 10 млн, 400 мингни олмаган ходимга эса 800 минг сўм мукофот берилди

A A A
13 млн сўм порани олмаган ИИБ ходимига 10 млн, 400 мингни олмаган ходимга эса 800 минг сўм мукофот берилди

Қашқадарёда бир гуруҳ ИИБ ходимлари Мустақиллик байрами муносабати билан тақдирланди.

Хусусан, 2019 йил 11 август куни пора тариқасида таклиф қилинган 13 миллион сўм пулни олмаган ва бу ҳақда раҳбариятга хабар берган капитан Раим Содиқов 10 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Шунингдек, Ғузор тумани ИИБ ходими, катта лейтенант Ўктам Аҳмедов ҳам ғузорлик Н.Н.нинг фуқаро Р.М.ни ҳақорат қилганлиги ҳақидаги ҳуқуқбузарлигини «ёпди-ёпди қилиш» эвазига таклиф қилинган 400 минг сўм порани олмасдан, жиноятни фош этишдаги иштироки учун вилоят ИИБ бошлиғи буйруғига кўра, 800 минг сўм пул мукофотига муносиб кўрилган, дея хабар қилди "Дарё".

Киритилди: 07:00 11.09.2019. Ўқилди: 3293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!