2025 йил 1-ярим йиллик якунларига давлат бюджетига 34 трлн сўм божхона тўловлари ўтказилган.
Аниқланган 19 мингдан зиёд контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларида қиймати 564 млрд сўмлик товар-моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйилган.
Ноқонуний муомаладан олиб қўйилган валюта қимматликлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробарга, заргарлик буюмлари эса қарийб 2 баробарга ортган.
1247 кг гиёҳвандлик воситалари, 156 кг психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар олиб ўтиш ишлари тўхтатиб қолинган.