Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

12 февраль куни пойтахтнинг икки туманида газ ўчирилади

12 февраль куни пойтахтнинг икки туманида газ ўчирилади

Тошкент шаҳар Сергели-8а мавзесидаги ерости газ қувурларини қайта қуриш ишлари амалга оширилиши муносабати билан Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг қуйидаги ҳудудларига 12 февраль куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу ҳудудлар:

Сергели тумани

  • Аҳоли истеъмолчилари: “Соҳибкор”, “Янги Сергели”, “Эзгулик”, “Мададкор”, “Зийрат”, “Меҳригиё”, “Ўзгариш”, “Ҳабибий”, “Саховат”, “Қипчоқ”, “Нурҳаёт”, “Иттифоқ”, “Нилуфар” МФЙларидаги 347 та кўп қаватли уйлардаги 18 953 та хонадон;
  • “Дарё бўйи”, “Софдил”, “Сўғдиёна” МФЙларидаги 4072 та ерли хонадон.

Янгиҳаёт тумани

  • Аҳоли истеъмолчилари: “Йўлдош”, “Машъал”, “Янги турмуш”, “Олчазор”, “Хушнуд”, “Навқирон”, “Ёрқин ҳаёт”, “Чорагон”, “Чорбоғ”, “Виктор”, “Ал-Фарғоний”, “Дўстлик”, “Иқбол”, “Тошкент”, “Файзли” МФЙлар кўп қаватли уйларидаги 12 559 та хонадон ва 3711 ерли хонадон.

“Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади”, — дейилади хабарда.

Киритилди: 22:36 09.02.2024. Ўқилди: 1305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!