Бугун 27 сентябрь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

11 йил қидирувда бўлган сирдарёлик ватан хоини Эронда қўлга олинди

11 йил қидирувда бўлган сирдарёлик ватан хоини Эронда қўлга олинди

11 йил қидирувда бўлган сирдарёлик ватан хоини Эронда қўлга олинди. Бу ҳақда Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Санжарбек Расулов "Aniq.uz"га хабар берди.

Сирдарёлик Олим Босимов (исм-шарифи ўзгартирилган) иймон йўлига кириб, диний маросимларни адо эта бошлайди.

Аммо орадан йиллар ўтиши билан унда чин эътиқод ўрнини ақидапарастлик ғоялари эгаллайди. Аниқро­ғи, у “Исломчи-жиҳодчилар” норасмий ташкилотини тузиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида содир қилган жиноятлари учун расмий қидирувда бўлган А.Мирзаевнинг Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузалари ёзилган дискларни контрабанда йўли билан, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб Қозоғистон Республикаси ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирган ва жамоат аъзолари Х.С. ва бошқаларга тарқатган.

Шу билан, Олим Босимов 2010 йилнинг январь ойидан бошлаб, диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Б.Ф., Б.Ш.лар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, улар билан уюшган гуруҳга бирлашиб Ўзбекистон Республикасида фаолияти тақиқланган “Туркистон ислом ҳаракати” халқаро террорчилик ташкилотининг Сирдарё вилояти, Сардоба туманида “Исломчи-жиҳодчилар” жамоатини ташкил этишиб, ушбу “жамоат”га таниш-билишларини жалб қилиб, 2010 йилнинг январь ойидан 2011 йилнинг май ойига қадар жамоат аъзоларининг уйларида “гаштак”, “тўй” ва бошқа баҳонасида бўлиб ўтган йиғилишларга раҳбарлик қилиб, ўтказилган йиғилишларда ўзи томонидан контрабанда йўли билан олиб келинган ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузалари ёзилган дискларни жамоат аъзоларига тарқатиб, содир этаётган ҳаракатларини хатарли оқибатларини аввалдан тушунган бўлса-да, уларга жиҳодчилик ғоялари билан заҳарловчи, давлатни шариат қонунлари билан бошқариш лозимлиги, бунга эришишлик учун фақатгина дунёда “Халифалик исломий давлат” тузиш ва давлатни “Халифа” бошқаришлигини тушунтирувчи, вазиятни беқарорлаштирувчи, диний экстремизм, сепаратизим ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган фикрларни ҳамда амалдаги Конституциявий тузумни ўзгартиришга қаратилган очиқдан очиқ даъватларни етказиб келган ҳамда ушбу фикрлари билан жамоат аъзоларининг онгини заҳарлаб, диний экстремистик ташкилот “жамоати”га раҳбарлик қилиб келиб, тақиқланган материалларини гуруҳ аъзоларига тарқатган.

Бундан ташқари, Олим Босимов 2011 йил апрель ойида Россия Федерациясининг Москва шаҳрига бориб, 2011 йил май-июнь ойларида “Туркистон ислом ҳаракати” халқаро террорчилик ташкилотининг Россия Федерацияси Москва шаҳридаги жамоатига раҳбарлик қилган ва дастлабки терговда шахси аниқланмаган “Хузайфа” исмли шахснинг ёрдами билан билан Эрон Ислом Республикаси ҳудудларига ҳижрат қилиш мақсадида айланма йўллар орқали Эрон Ислом Республикасининг Зохидон шаҳрига ўтган.

Шу билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларининг ҳаракатлари билан Олим Босимов қўлга олиниб, мамлакатимизга олиб келинди.

Мазкур иш очиқ судда кўрилиб, Олим Босимовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 159-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари, 223-моддаси 2-қисмининг ”б” банди, 2441-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 2442-моддасининг 1-қисми ва 246-моддасининг 1-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, инсон учун Ватанида эр­кин яшаш, унга хизмат қилиш, фарзанд ўстириш ва яратганнинг неъматларидан баҳраманд ор­тиқ бахт бўлмаса керак. Бу неъ­мат­ларнинг қадрига етмай, уларни саробга алмаштириб, Ватан хоинига айланиб, нақд 11 йил ватангадо бўлиб юрган Олим Босимов умрининг кўп қисмини темир панжара ортида ўтказадиган бўлди. Бундай аянчли қисмат бошқалар учун сабоқ бўлиши зарур.

Киритилди: 11:43 17.08.2022. Ўқилди: 4579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!