«Politico» нашри хабарига кўра, ёзги таътил мавсуми арафасида 11 та Европа давлати россиялик сайёҳлар учун Шенген зонасига кириш қоидаларини кучайтириш ташаббуси билан чиқди.
Маълумотларга кўра, тегишли хат Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас ва Европа комиссиясининг ички ишлар ва миграция бўйича комиссари Магнус Бруннерга юборилган.
Таъкидланишича, ушбу ташаббусни Болтиқбўйи давлатлари (Латвия, Литва, Эстония), Чехия, Дания, Финляндия, Нидерландия, Польша, Швеция, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган Исландия ва Норвегия қўллаб-қувватлаган.