Бугун 4 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

11,2 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди

11,2 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди

Рақобат қўмитаси ҳудудий органлари томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида давлат харидларида йирик қонунбузилишлар аниқланди ва тегишли чоралар кўрилди.

Аниқланган ҳолатлардан айримлари:
➖ Бухоро вилояти:
— Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида 500 млн сўмдан ортиқ қонунбузилиш.

➖ Фарғона вилояти:
— Соғлиқни сақлаш бошқармасида 6 та ҳолат — жами 8 млрд сўмга яқин.

➖ Жиззах вилояти:
— Агротехнология техникумида 140 млн сўмга яқин;
— Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида 4 та — 766 млн сўм;
— Ободонлаштириш бошқармасида 17 млн сўмга яқин.

➖ Навоий вилояти:
— Тиббиёт бирлашмасида 7 та ҳолат — 1,7 млрд сўмга яқин;
— Онкология маркази филиалида 100 млн сўмлик қонунбузилиш.

Текширувларда “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилгани, савдоларда рақобатни чекловчи ҳаракатлар содир этилгани маълум бўлди.

📝 Мазкур ҳолатлар бўйича иш қўзғатилиб, масъул ташкилотларга нисбатан таъсир чоралари қўлланилди. Шунингдек, қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди.

Киритилди: Бугун 16:42. Ўқилди: 174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!