Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

11 – 12-декабр кунлари “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида илмий конференция бўлиб ўтади

A A A
11 – 12-декабр кунлари “Жадидлар:  миллий ўзлик,  истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида  илмий конференция бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 11 – 12-декабр кунлари “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти ва Туркий давлатлар ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган илмий конференция бўлиб ўтади.

Конференциянинг биринчи кунида — жадидчилик ҳаракати ғояси, мақсад ва вазифаларини изчил ўрганишда янги инсайдлар, ҳаракатнинг маърифат ва ноширлик соҳасидаги ҳиссаси, миллий давлатчилик шаклланиши бўйича ижтимоий-сиёсий саъй-ҳаракатлари, шунингдек, жадидларнинг илмий ва маданий мероси, уларнинг тадқиқотлари борасида фикр алмашилади.

Тадбирнинг иккинчи кунида — ўзбекистонлик ҳамда чет эллик таниқли олимлар, тарих соҳаси вакиллари билан давра суҳбати (панел сессион) ўтказилади ва у кенг жамоатчилик учун ҳам очиқ ҳисобланади.

Учрашувда олимлар Темур Хўжаўғли, Адиб Халид, Ҳисао Комацу, Зайнобиддин Абдирашидов ва дунё бўйлаб машҳур тарихий сериаллар муаллифи Меҳмет Бўздоғ иштирок этади.

Батафсил маълумотни jadidconf.com сайтидан олиш, тадбирнинг иккинчи кунида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин.


Киритилди: 16:21 07.12.2023. Ўқилди: 1961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!